Маълумки, пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.
Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 млн. нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилади.
Ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.
Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, умумтаълим мактабларида вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади.
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
- Оҳангаронда боғчада тарбияланувчи бола ҳашаротларга қарши воситани ичиб, вафот этди