Телерепортажда бошловчи Роберт Желбертер тезюрар поездда Тошкентдан Самарқанд бўйлаб саёҳати ҳақида ҳикоя қилади.

Шунингдек, муаллиф Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Сиёб бозори, Бибихоним масжиди ҳамда Регистон майдони ҳақидаги атрофлича маълумотларни телетомошабинлар билан ўртоқлашади.

Унда алоҳида қайд этилганидек, Амир Темурнинг набираси Улуғбек даврида Регистон турли билимларни, жумладан, дин, астрономия, математика, фан ва фалсафа илмларини қамраб олган Исломнинг интеллектуал фаолият марказига айланган.

“Самарқанд салмоқли сайёҳлик салоҳиятига эга. Бу қадимий шаҳарга ташриф Марказий Осиё Ислом цивилизациясининг буюк тарихини очиб беради”, дея хулоса қилади бошловчи Роберт Желбертер.