Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистонда авто туризмни ривожлантириш форуми, авто турист маданияти мавзусида маҳорат дарслари, Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари билан таништириш мақсадида саёҳат экспедициялари, Шаҳрисабзда дрифт шоу, Бухоро чўлларида сафари туризмни ривожлантириш бўйича тадқиқотлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Тадбирлар бутун республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 2 октабрь санасига қадар турли ҳудудларида ташкил этилади.