Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида жорий йил 20 апрелдан бошлаб, маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида туркум семинар-тренинглар ўтказилиб келиняпти.
Бугун Тошкент шаҳрида ушбу семинар-тренингларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Нотариал идоралар ходимлари онлайн тарзда иштирок этди.
Семинар-тренингда тажрибали судьялар ва мутахассислар томонидан нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан низоларни судда кўриш амалиёти, шунингдек нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масала ва муаммолар қизғин муҳокама этилди.
Семинар-тренинг якунида бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф-мулоҳазалар билдирилди.