вилоят ҳокимлиги сурати
Фестиваль «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) ва қатор ҳамкорлар кўмагида ташкил этилди.
Фестиваль республика бўйлаб 5 кун давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 2 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши кўзда тутилган.
Жорий йил 10 февралда Гулистон шаҳарда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фуқаролик жамиятининг ўрни» мавзусида зум конференция ўтказилди.
Конференцияда спикерлар (видео алоқа орқали) томонидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Унга кўра, вилоят ҳудудидан кесиб ўтган темир йўл бўйларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, ҳудудни турли чиқиндилардан тозалаш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ўрганишлар олиб бориб, чора-тадбирлар белгиланди.
Фестивалдан мақсад – ислоҳотлар жараёнларининг барча иштирокчилари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.