“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда “First art media” студияси томонидан “Мақсуд Шайхзода: Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильми суратга олинади.
Мазкур фильм етук адиб Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Нурилло Нарзуллаев, оператор Музаффар Юсупов, картина директори Шуҳрат Ҳамидуллаев, продюсер Тоҳирбек Қўчқоров.
“Мақсуд Шайхзода: Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильмида бадиий саҳналар ҳам бўлиб, ўзбек ва орарбайжон актёрлари иштирок этади. Фильм воқеаларининг кўп қисми Озарбайжон Республикасида суратга олиниши режалаштирилган.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати