Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Н. ва Т.Х. фуқаро М.Ю.га танишлари ёрдамида 7 000 АҚШ доллари эвазига вафот этган фуқаронинг Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчасидаги хонадонини унинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ёшвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.