Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, юртимизда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, муқаддас қасамёдига содиқ қолган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли «Жасорат» медали билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев