Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин:

Абдулла Авлоний (марҳум) - маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби.

Маҳмудхўжа Беҳбудий  (марҳум) - Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим.

Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) -  атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш.Мирзиёев.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                                     Ш.Мирзиёев