Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Элдор Туляков Хитой делегацияси аъзоларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, бевосита Марказ фаолияти, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Мулоқот жараёнида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Синьхуа институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ҳамда Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Синьхуа институти раҳбарияти “Тараққиёт стратегияси” маркази билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали биргаликда илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш, хусусан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари, ислоҳотлар жараёнидаги самарали тажрибаларини ўрганиш, нуфузли илмий нашрларда мақолалар чоп этиш ҳамда халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш борасида ўз таклифларини билдирди.

Якунда томонлар ўзларини қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази

Ахборот хизмати