Усулутана соҳилида, Эль-Эспино пляжидан 66 километр жанубда 6,8 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила манбаи 51 километр чуқурликда бўлган. Янгиланган маълумотларга кўра, Салвадор учун цунами хавфи йўқ.
Қирғоқдаги йирик аҳоли пунктлари зилзила марказидан камида юз километр узоқликда жойлашган.
Мамлакат фуқаролар муҳофазаси хизмати зилзила оқибатларини ўрганаётганини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.