Хусусан, корпоратив банк карталарига хизмат кўрсатиш жараёнида камчиликларга йўл қўйганлиги учун 7 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди. Бундан ташқари, яна 4 та тўлов ташкилоти фаолиятидаги камчиликлар юзасидан расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, молия бозоридаги иштирокчилар таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилди. «Барака бизнес ҳамкор» ва «Effective money» микромолия ташкилотлари ўз аризаларига биноан реестрдан чиқарилди. Шу билан бирга, «IT unisoft group» АЖга тегишли тўлов ташкилоти лицензияси ҳам компаниянинг ўз хоҳиши билан бекор қилинди.

Марказий банк томонидан кўриб чиқилган бошқа масалалар кредит ташкилотларининг уставига ўзгартириш киритиш, устав фондидаги улушларга эгалик қилиш учун рухсат бериш ва янги тўлов тизимларига лицензия ажратиш билан боғлиқ бўлди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.