Маълум қилинишича, «Humans» компаниясига тўлов хизматларини кўрсатган «Octagram» АЖ тўлов ташкилотида Марказий банк фармойишига асосан текширув ўтказилган. Унинг натижалари бўйича тузилган маълумотнома Тошкент шаҳар ИИББга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун юборилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда. Шу муносабат билан фуқаролардан зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш сўралди.
Марказий банк ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шартлигини яна бир бор таъкидлади.