2022 йилнинг I чорагида Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенциялари ҳажми 2,4 миллиард долларни (26,8 трлн сўм эквиваленти) ташкил этиб, 2021 йилнинг сўнгги чорагига нисбатан 19 фоизга кўп бўлди.
Ликвидликни бошқаришда аксарият банклар томонидан пул бозоридаги амалиётлардан кўра, Марказий банк инструментларига мурожаат қилиш афзал кўрилмоқда.
Марказий банк томонидан ташқи иқтисодий хатарлар фонида асосий ставканинг оширилиши бўйича қарори таъсирида март ойидаги ўртача фоиз ставкалари 15,1 фоизгача кўтарилди. (17-31 март кунларида ўртача фоиз ставкаси 17,1 фоизни ташкил этиб, асосий ставка ўзгаришига мувофиқ бўлди).
Инфляция даражасини ҳисобга олганда чорак давомида пул бозоридаги реал фоиз ставкалари ижобий даражада шаклланиб, Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши фонида март ойида ўртача реал фоиз ставкаси 4,2 фоизгача кўтарилди ва “қатъий” пулкредит шароитларини ҳосил қилмоқда.
Банкларнинг банклараро пул бозоридаги депозит операциялари ҳажмининг пул-кредит инструментларига нисбати 2021 йил якунидаги 30 фоиздан март ойида 42 фоизгача ортди. Ушбу ҳолат, умумий ликвидликнинг камайиши фонида Марказий банкнинг ликвидликни жалб этиш операциялари ҳажмининг маълум даражада қисқариши билан изоҳланади.
Хусусан, Марказий банк облигациялари қолдиғи январь ойи якунидаги 14,6 триллион сўмдан март ойи якунида 10,5 триллион сўмгача қисқарган бўлса, кунлик ўртача овернайт депозит операциялари ҳажми март ойида январга нисбатан 34 фоизга камайди.
Марказий банк пул бозоридаги ўзгаришларни маълум қилди
Март ойида пул бозоридаги ҳолат иқтисодиёт субъектларининг девальвацион кутилмалари ортиши ҳисобига хорижий валютага бўлган талабнинг кўпайиши сабабли сўмдаги ликвидлик ҳажмининг сезиларли камайиши ҳамда ойнинг иккинчи ярмида пулкредит шароитлари ва операцияларига киритилган ўзгартиришлар фонида шаклланди.
Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди
- Сирдарёда рейд вақтида экологик инспектор ҳалок бўлди
- Навоийда бизнеснинг тизимли муаммолари қандай ҳал этилмоқда?
- I Марказий Осиё талабалар спорти халқаро форуми ўтказилади
- 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари такомиллаштирилади
- Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади