Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO) вакили жаноб Рето Веерман билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг турли йўналишлардаги фаолиятини халқаро молия институтлари, жумладан, SECO томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Марказий банк ходимларининг малакасини ошириш йўналишида SECO билан кенг ҳамкорлик истиқболларини алоҳида муҳокама қилдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.