Ушбу мақсадларда қўшма инвестиция фондлари ташкил қилиниб, саноат, энергетика, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётларимизнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили асосида саноат ва агро кооперациялари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.

Масалан, Қирғизистон билан ҳамкорлик натижасида сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 баробар ва қўшма корхоналар сони 8 баробар ошди.

Хусусан, тўқимачилик, автомобилсозлик, геология, кимё саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, чорвачилик каби йўналишларда биргаликда катта-катта лойиҳалар бошланди.

Буларнинг барчаси 2021 йилда ташкил этилган Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда. “Қамбарота ГЭС-1” ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳалари бўйича ҳам ишлар жадал давом этмоқда.