Айни пайтга қадар Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизими 8 та давлат қўриқхонаси, 2 та давлат биосфера резервати, 3 та миллий табиат боғи, 10 та давлат буюртма қўриқхонасии, 6 та табиат ёдгорлик, 3 та ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш бўйича питомникдан иборат эди.
Давлатимиз раҳбарининг2022 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-131-сонли қарори билан улар сони иккитага ошди. Қарорга асосан, давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва Томди туманида умумий майдони 40000 гектар бўлган “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилди.
Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси фаолияти йўлга қўйилиши натижасида Қизилқум чўлининг марказий қисмидаги табиий мажмуа ва объектлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳудудий жиҳатдан муҳофаза остига олинади.