Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги навбатдаги мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.
Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзи намунаси ва тавсифи, шунингдек, ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Марказий сайлов комиссиясининг маъмурий биноси, тегишли жиҳозлари, расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мобил иловалар ва бошқа жойларда фойдаланилаётган эски намунадаги эмблемани янги намунадаги расмий рамзга ўзгартириш босқичма-босқич амалга оширилади, дейилади МСК хабарида.