Яхта Марокашнинг Танжер портига етиб бормасданоқ чўкиб кетди.
“Капитан, экипаж ва қутқарувчиларнинг яхтани портга олиб киришга уринишларига қарамай, кема Танжер бандаргоҳи яқинида чўкиб кетди. Экипаж хавфдан йироқ, соғ-саломат ва аллақачон Испанияда”, — дейилади хабарда.
Испания ҳукумати маълумотларига кўра, Гибралтар бўғозида касаткаларнинг кичик кемалар, айниқса парусли кемаларга ҳужуми 2020 йилдан буён қайд этилган, деб хабар беради mir24.tv.