Бу ҳақда MEDI1TV маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Аввалроқ 14 киши ҳалок бўлгани ва 32 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.
Якшанба куни Атлантика қирғоғида жойлашган Сафи минтақасида ёмғир ва момақалдироқ ёғиб, сув тошқинига сабаб бўлди.
“Сафи минтақасидаги маҳаллий ҳокимият якшанба куни минтақага ёғган ёмғир ва момақалдироқ ва оқибатда юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 21 нафарга етганини хабар қилди”, деб хабар берди телеканал.
Марокаш оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шу номдаги вилоятнинг маркази Сафи шаҳрида тахминан 70 та уй ва дўкон, сув остида қолган, ўнта машинани сув ювиб кетган ва йўлларга зарар етган, деб хабар берди report.az.