“Марс вертолёти геологик нуқтаи назардан муҳим бўлган Жанубий Сейта ҳудудига учиб борди. У Perseverance марсоходи учун керакли жойни кўриб чиқиш учун 32.8 фут (10 метр) баландликка кўтарилиб, 450 метр масофани 169 сонида учиб ўтди”, дейилади хабарда.

Вертолёт ўнлаб рангли тасвирларни суратга олиб, уларни ерга узатиш учун марсоходга юборди.

Умумий олганда вертолёт 2,67 километр масофани учиб ўтиб, бунинг учун 22 дақиқа вақт сарфлади. Энг давомийси тўққизинчи парвоз бўлиб, 625 метр масофа учиб ўтилган.