Текширув натижаларига кўра, Чилонзор йўналишида «Буюк ипак йўли» — «5-бекат» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд машинисти «Миллий боғ» ва «Новза» бекатлари оралиғида салбий вазиятни олдини олиш мақсадида фавқулодда тўхташни амалга оширди, дея хабар қилади «Тошкент метрополитени» УК.
Унинг сўзларига кўра, поезд ҳаракатланаётган пайтда олдиндаги йўлда контакт рельсларни қувватловчи токоприёмникда учқун чиқаётганини кўриб қолган. Кўрсатма (инструкция) талабларига биноан, машинист поезднинг ҳаракатини тўхтатишга қарор қилди, чунки ушбу вазиятда ҳаракатни давом эттириш мумкин эмас.
Машинист бу ҳақда тезкорлик билан диспетчерга хабар берди, йўналишдаги ҳаракат таркибларни электр таъминотдан узилди ва шундан сўнггина барча йўловчилар поезддан «Новза» бекатигача эвакуация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳодиса кеча, 17:50 атрофида содир бўлди. Чилонзор йўналишидаги поездлар чекланган режимида ҳаракатланган, яъни алоҳида туннель участкаларида битта йўналиш бўйлаб. Шу куннинг ўзида барча носозликлар бартараф этилди ва бугундан барча поездлар белгиланган ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳаракатлана бошлади.