Мурожаатга кўра, партия “Америка” партияси (America Party, AMEP) деб номланади. Ариза 6 июлда юборилган. Ҳозирда у АҚШ Федерал сайлов комиссияси аризалар ва петициялар реестрида “ишлов берилмаган” рўйхатига киритилган.

5 июль куни Маск Хдаги овоз бериш натижаларига кўра сиёсий партия тузишини маълум қилди. Тадбиркор партияни яратиш мақсадини “эркинликнинг қайтиши” деб эълон қилди. Овоз беришда 1,2 миллиондан ортиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирок этди. Уларнинг 65,4 фоизи янги партия тузишни ёқлаб овоз берди, деб хабар беради tass.ru.