Маълум бўлишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси автомашинани маст ҳолатда бошқариб борган 18 ёшли Шахриёрнинг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир этилган.
ЙТҲ туфайли жароҳат олган ҳайдовчи ва Қодир исмли 19 ёшли йўловчи шифохонага етказилган. Автомобилнинг яна бир Илҳомжон исмли 19 ёшли йўловчиси жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Тергов олди текшируви олиб борилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.