Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан “Hududgaz Fargona” вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Hududgaz Fargona” газ таъминоти филиалининг Фарғона шаҳар бўлими масъул шахслари “B.T.” хусусий корхонасининг оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичига ташқаридан аралашиб ўзгартириш киритиб фойдаланилишига шароит яратиб берганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 180 млн сўм зарар етказилганлиги ҳамда МЧЖ раҳбарининг кафолат хатига асосан тармоққа қайта уланганлиги ҳақида сохта далолатнома расмийлаштирилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.