Давактив агентлиги эълон қилган давлат активлари қаторида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчаси, 53-уй манзилидаги бўш турган бино-иншоотлар, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Чотқол оромгоҳи" бино иншоотлари ҳамда Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги Маъмурий бино (Матбуот уйи) бор.

Агентлик берган эълонда давлат активларини сотиш тартиби, талабгорларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, савдо жараёнида иштирок этишни хоҳловчиларнинг рўйхатдан ўтиш тартиблари маълум қилинган.

"Матбуот уйи" биноси 2019 йилнинг 18 ноябрь куни ҳам E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган. Кейинчалик, бу маълумот очиқ аукцион сайтидан олиб ташланган ва сотилмаган.

Бундан ташқари, мазкур бино 2018 йилнинг 21 апрелида 15 миллиард қарздорлиги учун аукционга қўйилган, кейин эса, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан савдодан олиниб, матбуотимиз вакилларига қайтарилган.