Маълум қилинишича, корхонада чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрга жавоб бермаган. Ифлослантирувчи моддалар ҳавога белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилган. Кимёвий моддалар тегишли ҳудудда сақланмаган, сув таркибида зарарли моддалар меъёридан юқори бўлган. Компенсация тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаган.

Қонунбузилишлар сабаб Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (ҳозирги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси) судга мурожаат қилиб, корхона фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.

2025 йил 26 ноябрда Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди мазкур аризани қаноатлантириб, “Maxam-Chirchiq” АЖ фаолиятини тўхтатиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди.