Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида республикамизда 70 467 нафар чақалоқ туғилганлиги қайд этилган.

 Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (8 798 нафар)да бўлса, энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (1 799 нафар)да қайд этилган.

 Май ойида туғилган чақалоқларнинг  36 606 нафари ўғил болалар, 33 861 нафари қиз болалар ҳиссасига тўғри келдиганини маълум қилмоқда.