Рўйхатнинг бошидан афсонавий баскетболчи Майкл Жордан жой олган. Унинг даромади 3,3 миллиард долларни ташкил этган. Гольфчи Тайгер Вудс 2,5 миллиард доллар даромад билан рўйхатнинг иккинчи пағонасини банд этган.

Кучли учликни яна бир гольф устаси Арнольд Палмер (1,7 миллиард доллар) якунлаган. Кейинги ўринлар қуйидаги кўринишга эга:

Жек Никлаус (гольф) –1,63 млрд доллар
Криштиану Роналду (футбол) – 1,58 млрд. доллар
Леброн Жеймс (баскетбол)– 1,53 млрд. доллар
Лионель Месси (футбол) – 1,48 млрд. доллар
Флойд Мейвезер (бокс) – 1,41 млрд. доллар
Рожер Федерер (теннис) – 1,38 млрд. доллар
Фил Микельсон (гольф) – 1,36 млрд. доллар

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, журнал спортчиларнинг даромадини  аниқлашда  спортчилик ва кейинги даврдаги иш ҳақи, бонуслар, пул мукофотлари, китоб нашр қилиш бўйича битимлар ва гонорарлар, шунингдек, ҳомийлик қилувчи компанияларнинг акциядорлик улушларидан олинган маблағларни ҳисобга олган.