Испаниянинг машҳур El Chiringuito шовусида шу ҳақда маълумот берилди – Мбаппе Париждаги шартномасини узайтирмайди.

Журналист Рамон Альварес де Мон дастур давомида Мбаппе “Реал Мадрид”га ўтишни истаётгани ҳақида хабар берди. Томонлар 2024 йилнинг бошидаёқ футболчининг ёзда мазкур жамоага ўтиши ҳақида келишиб олишлари мумкин. Айтиш жоизки, Килиан Мбаппенинг амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Демак, январь ойидан бошлаб футболчи хорижнинг бошқа клублари билан эркин музокаралар олиб бориш ва ҳатто улардан бири билан ёз учун дастлабки шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар беради euro-football.ru.