Унинг оғирлиги 16,5 килограмм. Ихчам электр скутер ярмига букланади, бу эса уни олиб юришни осонлаштиради. Катта ҳажмли, кенг шиналар ҳаракатланганда нотекисликларни у қадар сездирмайди. Батарея бир маротаба тўлиқ қувватлантирилгач, деярли 50 километр масофани босиб ўтиш имкониятига эга.
Юқори қисмдаги руль юқори самарадорликка эга учбурчак чироқ билан жиҳозланган. Инновацион Lavoie ёритиш тизими ҳайдовчиларнинг кечаси хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Series 1 эгалари скутернинг жойлашувини кузата оладиган ва у йўқолиб қолса, сигнални фаоллаштира оладиган иловага эга бўлади.
Скутер ҳақидаги батафсил маълумот, шу жумладан, унинг нархи, ишлаб чиқарувчи томонидан яқин келажакда эълон қилинади.