Бу ҳақда РФ Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Россия Федерацияси раислигида бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ғарб мамлакатлари томонидан қўлланилган санкция чекловлари шароитида МДҲга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ҳамда маданий-гуманитар алоқаларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади, - дейилади РФ Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарида.

Унда айтилишича, Россия 2024 йилда Ҳамдўстликка раислик қилмоқда. Москва раислигида 150 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.