Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги айрим олий таълим муассасалари ректорлари ҳамроҳлигида Тошкент тиббиёт педиатрия институтидаги ўқув жараёнлар ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Танишув жараёнида институт моддий-техник базаси, аудиторияларнинг жиҳозланиши, педагог ходимлар ва талаба-ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда масофавий таълим жараёни учун мультимедиа манбаларини тайёрлашга ихтисослашган “Ёшлар медиамаркази” кўздан кечирилди.

Институтда илмий ишлар ҳимоялари ўтказиладиган кичик мажлислар зали, 250 миндан ортиқ ўқув-илмий адабиётлар фондига эга ахборот ресурс маркази, талаба-қизлар фитнес клуби, тренажёр зали каби 7 та спорт секциясини бирлаштирган "Спорт соғломлаштириш маркази" ҳамда замонавий талабалар ошхонаси меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.