8-30 март кунлари – уч кунлик даврдаги юклама республика бўйича 70,8 фоиздан ортиқ.

Тошкент шаҳрида 83,6 фоиз,   Самарқандда 62,3 фоиз,  Қорақалпоғистонда 93,9 фоиз,   Хоразмда 56,3 фоиз,  Бухорода 46 фоизни ташкил этди.

Бу жуда яхши кўрсаткичлар бўлиб, туризм индустриясининг ўсишидан, меҳмонхона бизнеси учун эса рентабелликнинг тез тикланишидан дарак беради.

Маълумот учун, 2017 йилда меҳмонхоналарнинг бандлик даражаси 39,3 фоизни, 2019 йилда – 53,1 фоизни, пандемиянинг ўткир даврида – 22,1 фоизни, ўтган йили бандлик кўрсаткичи 36,3 фоизни ташкил этган эди.

2019-2022 йилларда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонининг қиёсий таҳлили сезиларли тикланиш динамикасини кўрсатмоқда, гарчи 2022 йилда у атиги 15 фоизга ортда қолган бўлсада, бу ерда хоналар сони 2019 йилга нисбатан 26147 ўриндан 33411 тагиноларида истиқомат қилган Ўзбекистон меҳмонлари орасида маҳаллий сайёҳлар ва мамлакат фуқароларидан ташқари россияликлар – 23,4 фоиз, қозоғистонликлар – 18,9 фоиз, тожикистонликлар – 14,4 фоиз, туркияликлар – 7,7 фоизни ташкил этди.

Меҳмонхоналарда яшовчи барча хорижликлар: қирғизистонликлар – 6,3 фоиз, беларусликлар – 4,6 фоиз, хитойликлар – 3,2 фоиз, францияликлар – 1,7 фоиз.

Айни пайтда Ўзбекистон чет эл сайёҳлари учун тўлиқ очиқ. Бу борада барча чекловлар олиб ташланди. Ўзбекистонда туризм соҳасининг жадал тикланишида ижобий тенденциялар кузатилмоқда ва юқоридаги рақамлар 2022 йил охирига келиб 4,5 миллион нафаргача хорижий сайёҳлар мамлакатимизга кириб келишини кўрсатмоқда.