Унда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан берилган топшириқларининг ижроси ҳамда белгиланган вазифаларни кичик комиссия аъзолари билан биргаликда ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Меҳнат кодексига шарҳ ишлаб чиқиш бўйича ташкилий масалалар келишиб олинди. Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссия аъзолари, йирик корхоналар вакиллари ва бошқа малакали мутахассислардан кодексни амалиётда қўлланилишида учраётган муаммоли ҳолатлар юзасидан таклифлар олинди.