Инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросимида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, “Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қайта тайёрлаш маркази ЕХҲТ билан ҳамкорликда Консультатив марказ жиҳозланган эди.
Шунингдек, хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорликка ўқитиш, ички меҳнат бозорига реинтеграция қилиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этилган ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш имконини берувчи consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилган.