Бугун ана шу халқаро фестивалда тиним билмай меҳнат қилган, ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, масъулиятини адо этган бир гуруҳ ташкилий гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси томонидан “Ватан пидайысы” (Ватан фидойиси) кӯкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Уларни тақдирлар экан, Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Айтиш керакки, II Халқаро бахшичилик фестивалини муносиб ташкил этишда бизга елкадош бўлган қардош қорақалпоқ халқидан миннатдормиз. Бугунги тақдирлаш ҳам бу санъат турига бўлган эътибор ва уни ривожлантиришга қўшилган муносиб ҳиссанинг ёрқин намунасидир”, деди.