Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бошчилигида тизимдаги корхона ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталарида байрам муносабати билан кенг миқёсдаги ишлар амалга ошириляпти.

Ушбу сана олдидан Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоасининг барча ходимлари «Касаба уюшмалари кунига 1 йил» эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Бундан ташқари жорий йил 3-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни байрамига бағишлаб касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилаётган ходимлар, фаоллар, ҳамда турли соҳа мутахассислари ўртасида ўтказилган «Спорт – саломатлик гарови» шиори остидаги спартакиада ҳам фаол қатнашдилар. Унда иштирок этган 14 нафар темирйўлчилар спортнинг стол тенниси, дартс, бадминтон, шахмат, шашка, мини футбол турлари бўйича ўзаро беллашиб, юқори натижаларни кўрсатди.

Назокат Нурматова,

Ўзбекистон темирйўлчилари ва

транспорт қурувчилари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши мутахассиси.