Бу ҳақда Хда мамлакат Президенти Клаудия Шейнбаум маълум қилди.

“Мен Иқтисодиёт вазирига биз ишлаб чиқаётган, Мексика манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тариф ва тарифсиз чораларни ўз ичига олган Б режасини амалга оширишни топшираман. Ҳеч нарсани куч билан амалга оширманг, ҳамма нарсани ақл ва қонун асосида қилинг. Биз Оқ уйнинг ҳудудимизга бўлган ҳар қандай тажовузини ва жиноий ташкилотлар билан алоқадаликда айбланаётган Мексика ҳукуматига туҳмат қилишни қатъиян рад этамиз”, деб ёзди сиёсатчи.

Президент АҚШни фентанилга қарши биргаликда курашишга чақирди ва Мексика қўшни давлатлар билан қарама-қаршиликни истамаслигини таъкидлади.

“Бунинг учун мен президент [АҚШ Дональд] Трампга соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик бўйича энг яхши мутахассисларимиз иштирокида ишчи гуруҳ тузишни таклиф қиламан. Муаммолар тарифларни жорий қилиш билан эмас, сўнгги ҳафталарда бўлгани каби музокаралар ва мулоқотлар йўли билан ҳал қилинади”, дея хулоса қилди у.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Мексикага 25 фоиз, Канадага 25 фоиз ва Хитойга 10 фоизлик божлар жорий қилди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилади.

Америка етакчисининг матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг тушунтиришича, бундай қарор ноқонуний муҳожирлар таҳдиди ва наркотик моддалар контрабандаси (фентанил) билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган, деб хабар беради aa.com.tr.