Ҳалокат Мексика штатидаги Толука аэропорти яқинида содир бўлган. Акапулкодан Толукага йўл олган Cessna Citation III бизнес самолёти бортида 10 киши, жумладан, саккиз нафар йўловчи ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган.
“Ҳалокат оқибатида тўрт нафар аёл ва олти нафар эркак, жумладан, уч нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди”, деб хабар беради портал.
Самолёт Сан-Педро-Тотолтепек аҳоли пункти ҳудудида турар-жой бўлмаган бинога қулаб, ҳалокатга учради. Ерда ҳеч ким қурбон бўлмади. Тўқнашувдан сўнг самолёт ёниб кетди, газ ва ёнилғи сизиб чиқди ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.
Расмийлар ҳалокат ҳолатлари ва сабабларини текширмоқда, деб хабар берди informburo.kz.
Аввалроқ авиаҳалокат оқибатида камида олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.