Меркурий деярли бутунлай атмосфера ва магнитосферага эга бўлмагани учун илгари бу юз бермайдиган ҳодиса сифатида қаралган.

Янги тадқиқот доирасида олимлар зонд маълумотларини таҳлил қилишди ва одатда қутб ёғдусини қувватлайдиган нисбатан паст энергияли электронлар Меркурийнинг ёруғ ҳудудларида тезлашиши ва кейин қоронғи томондаги магнит майдон чизиқларида тўпланиши мумкинлигини аниқлашди. Аммо Меркурий атмосфераси Ерникига нисбатан ниҳоятда юпқа бўлганлиги сабабли, бу электронлар ҳавога тушмайди, балки сиртга урилади ва рентген қутб ёғдусини ҳосил қилади, деб хабар беради mir24.tv.