“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
Маълумки, “Барселона”даги ўтган йилги можаролардан сўнг футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси “ПСЖ” раҳбарияти билан ўғлининг Парижга кўчиб ўтиши масаласида учрашув ўтказиши лозим эди. Бироқ Каталония клубига Жоан Лапорта президент бўлиб сайлангач, Мессига янги шартнома таклиф этилиши маълум қилинди ва “ПСЖ” масаласи кун тартибидан тушиб қолди.
Cadena SER’нинг хабар беришича, Леонель ёзда клубда қолиш масаласида қандай қарорга келишидан қатъи назар, икки йилдан кейин АҚШнинг “Интер Майами” клубига ўтиши аниқ. Месси 2023 йилда Майамига ўтиш масаласида клуб эгаси Дэвид Бекҳэм билан келишувга эришган.