The Wall Street Journal нашри маълумотларига кўра, компаниядаги оммавий ишдан бўшатиш ҳақида расмий хабар чоршанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Айни пайтда Meta ходимлари сони 87 минг кишини ташкил этаётир. Шу билан бирга, ишдан бўшатилиши мумкин бўлган ходимлар сони маълум эмас.
Таъкидланишича, бу компания тарихидаги биринчи оммавий ишдан бўшатишдир. Нашрнинг ёзишича, бу қарор Meta раҳбариятининг харажатларни ўн фоизга камайтириш нияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.