Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Булоқбоши туманида яшовчи 19 ёшли С.Р. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, С.Р. осон пул топиш мақсадида интернет ижтимоий тармоғининг “Meta Trader” платформаси орқали пул ишлаб, пулларини ололмаган шахсларга “пулларни олишда кўмаклашаман” дея фуқароларни ишонтириб, ушбу платформа орқали пулларини ололмаётган С.Б.ни ҳам пулларини олишда кўмаклашиш билан ишонтириб, ўзининг юритувида бўлган банк картасига жами 2.322.297 сўм пулларни ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.