Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, республикамиз ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошди. Шу боис магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Шундай ҳолларда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу муносабат билан, бугун, 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача Республикамиздаги «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралди.