Бугунги кунда янги Сергели метро йўналишида якуний қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги метро йўналиши ва унинг объектлари қурилиш меъёрлари ва техник талабларига мос равишда, белгиланган муддатларда жорий йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.