Инвестиция дастури доирасида қурилган янги таълим даргоҳи 240 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг қурилиш-таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 2 миллиард 450 миллион сўм маблағ сарфланди. Хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Мазкур таълим муассасасига 31-умумтаълим мактаби мақоми берилди.
Ўқув хоналари замонавий мебель ва зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.