Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2019 йил 16 октябрь кунидаги ижро варақасига асосан қарздор «4-сонли автобус саройи» МЧЖдан ундирувчи фуқаролар Н.Юлдашева, М.Абдуллаева Ш.Ҳамидовнинг фойдасига жами 50.000.000 сўм миқдорида маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 29.11.2019 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида, 29.11.2019 йилда қарздор «4-сонли автобус саройи» МЧЖ ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор «4-сонли автобус саройи» МЧЖдан ундирувчилар Н.Юлдашева, М.Абдуллаева Ш.Ҳамидовнинг фойдасига жами 50.000.000 сўм маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди.