Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари кунчиқар юртга етиб боргач, даставвал, Нарита аэропортида белгиланганидек коронавирусга қарши тест топширди. Манфий жавоб чиққанидан сўнг улар ўз ишларини бошлашди. 

Ишчи гуруҳ айни вақтда Олимпия шаҳарчасида "Токио–2020" ташкилий қўмитаси координатори билан Ўзбекистон делегацияси вакилларини рўйхатдан ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми 19 июль куни Японияга йўл олади ва 20 июль санасидан Токиода машғулот олиб бораётган бокс, таэквондо ва дзюдо жамоаларимиз билан Олимпия шаҳарчасига жойлашади.