Натижада ажойиб манзара ҳосил бўлди. Унга маҳаллий аҳоли «Мингбулоқ муз саройи» деб номлаб олди. Майдонда 500 га яқин катта-кичик чаналарни учратишингиз мумкин.
Мингбулоқ ҳокими матбуот котиби Шоҳруҳ Кенжаевнинг айтишича, ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмини Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Наманган, Поп, Чуст туманлари, ҳатто Фарғона ва Андижон вилоятларидан келаётганлар ташкил этмоқда. Улар орасида 7 ёшдан - 70 ёшгача бўлганлар бор.
Сиз кўриб турган фоторепортажда болалик ва ёшлик завқининг унутилмас хотиралари, кўтаринки кайфият муҳланган.